Муҳаббатни кинодан ҳаётга кўчирган 13 юлдузли жуфтлик

14:43, 20 апрель

Баъзи бир машҳур актёр ва актрисалар ролга киришиб кетганларидан, фильмни суратга олиш ишлари якунланган бўлса ҳам образдан чиқолмай, кинодаги муҳаббатларини ҳаётга кўчиришади. Экрандаги жуфтлик образини ҳаётда давом эттиришади. AdMe.ru нашри биринчи дублданоқ севиб қолиш мумкинлигини сизга исботлаб беради ва машҳур юлдузларнинг романтик севги тарихидан сизларни хабардор қилади.

Райан Гослинг ва Ева Мендес

“Қарағай соясида” номли криминал драмада жуфтлик ролини ижро этган Райан ва Ева бир-бирига ўрганиб қолганидан суратга олиш ишлари тугагандан кейин ҳам учраша бошладилар. Ева ўзини “она бўлишга арзимайдиган худбин” деб атаган бўлса-да, уларнинг оиласида Эсмеральда Аманда исмли қиз вояга етмоқда. Ева яқин кунларда яна она бўлиш арафасида. 

Брэд Питт ва Анжелина Жоли

“Жаноб Смит ва Смит хоним” фильмидаги илиқ муносабатлар съёмка майдонидан ташқарида ҳам давом этди. Ҳаммаси эртакдагидек якунланди, мана улар 11 йилдан бери бирга бахтли оила бўлиб, 6 фарзандни вояга етказишмоқда.

Жонни Депп ва Эмбер Хёрд

“Ромли кундалик” фильмининг суратга олиш майдончасида Жонни ўзининг экрандаги жуфти Эмбер Хёрдни телбаларча севиб қолди ва унга етишиш учун оиласидан ажрашди. Голливуд қароқчисининг муҳаббатига эришишни 14 йил кутган Ванесса Паради унга эришолмади. Эмбер эса кўп ўтмай, унга турмушга чиқди. Эмбер Жоннидан 23 ёш катта бўлишига қарамай, муҳаббатдан сармаст ҳолда бахтли ҳаёт кечиришмоқда.  

Ченнинг Татум ва Женна Деван

“Бир қадам олдинга” фильми якунида улар ўзларининг ажойиб рақслари билан мухлислар қалбини забт этишди ва суратга олиш ишлари тугагандан кейин ҳам ажралмасликка қарор қилишди. Улар бир-бирини жуда эъзозлашади, “Титаник” руҳида суратга олинган романтик фильмларни биргаликда томоша қилишни ёқтиришади. Қизлари Эверли қуйиб қўйгандай отасига ўхшайди. 

Жошуа Даллас ва Жиннифер Гудвин

Бу жуфтликнинг муҳаббати худди эртаклардаги каби бошланди. “Эртакда кунлардан бир кун” сериалида Оппоғой ва Гўзал шаҳзоданинг идеал муносабатларини кўрсатиб берган икки ёш, ҳаётда ҳам сериал қаҳрамонларидан қолишмади. Съёмка оралиғидаги танаффусларда Жошуа Жиннини шамолдан тўсиб, эҳтиётлади. Яқнда уларнинг иккинчи фарзанди дунёга келади. 

Райан Рейнольдс ва Блейк Лайвли

“Яшил фонус” фильмида маҳбуба ролини ижро этган малла соч Блейк ҳаётда ҳам Райаннинг жозибаси олдида дош беролмади. Райан севгилисига эришиш учун Скарлет Йоханссондан, Блейк эса Ди Каприодан воз кечди. Ҳозир улар бахтли ҳаёт кечиришмоқда.

Курт Рассел ва Голди Хоун

“Бортдан ташқарида” номли машҳур комедия яна бир жуфтликнинг пайдо бўлишига сабаб бўлди. Бу қаҳрамонлар образини яратган актёрлар таҳсинга лойиқ. Мана улар 33 йилдан бирга бахтли ҳаёт кечиришмоқда. Уларнинг икки фарзанди бор.

Дэниел Крэйг ва Рэйчел Вайс

Агар улар “Орзулар уйи” фильмида ҳамкорлик қилишмаганда ҳамон дўстлик муносабатларини сақлаб қолган бўлишарди. Узоқ давом этган алоқанинг ниҳояси тўй билан якунланди. Буёғи нима бўлишини энди вақт кўрсатади.

Лиам Хемсворт ва Майли Сайрус

Бу жуфтликнинг севги тарихи ҳақиқий кинони эслатади. Лиам ва Майли  “Сўнгги қўшиқ” фильмида ёш романтик қаҳрамонларни гавдалантирган бўлсалар, туйғулар кадрдан ҳаётга кўчди. Улар бир марта ажрашишга ҳам улгуришди, аммо ҳақиқий ҳис-туйғулар барча тўсиқларни енгди ва яна бирлашди.

Хэйден Кристенсен ва Рэйчел Билсон

“Телепорт” фантастик фильми бу жуфтликнинг ҳаётида туб бурилиш ясади. Мана 9 йилдан бери улар бирга Брайер Роуз исмли қизалоқни вояга етказишаётганига қарамай, муносабатларини ҳамон қонунийлаштирмаган.

Хавьер Бардем ва Пенелопа Крус

“Вики, Кристина, Барселона” мелодрамасидаги қайноқ муҳаббат шунчаки кино билан бирга тугамади. Испанларга хос оташин муҳаббат эгалари бугунги кунда Голливуднинг энг намунали оилаларидан бирига айланган. Пенелопа она бўлганидан қувончда бўлса, Хавьер эса рафиқаси туфайли бу бахтга эришганидан мамнунлигини билдирган. 

Том Хэнкс ва Рита Уилсон

Бу актёрлар узоқ йиллардан бери таниш бўлса-да, “Кўнгиллилар” фильмидаги ҳамкорлик уларнинг ўртасида муҳаббат пайдо бўлишига сабаб бўлди. Севгисига эришиш учун Рита унаштирилган йигитидан воз кечиб, Томнинг хотинидан ажрашишини 3 йил кутди. 28 йиллик турмушлари давомида улар бир-бирларининг ғамларига ҳам, муҳаббатларига ҳам шерик бўлди. Рафиқасининг касалликни енгиши учун Том қўлидан келганча уни қўллаб-қувватламоқда. Мана буни ҳақиқий муҳаббат деса бўлади.

Кит Харингтон ва Роуз Лесли

“Тахтлар ўйини” фильмининг икки ярим мавсуми давомида ҳаммани димоғдор Жон Сноуни ким ўзига бўйсундирар экан деган савол қийнади. Фильмда бу ишни малла соч, ёввойи қиз Игритт амалга оширди. Мухлислар фильм шу билан якун топишига ишонмай тўғри қилишган. Чунки 2016 йилнинг 4 апрель куни бу жуфтлик қўл ушлашиб, бахтдан сармаст бўлганча Olivier Awards қаҳвахонасида пайдо бўлишди. Уларнинг ҳаёти сериал қаҳрамонларининг ҳаёти каби бахтли якун топишига умид қиламиз.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!