“Реал”нинг машғулотлари қандай ўтмоқда? (Видео)

15:32, 20 апрель

Мадриднинг “Реал” жамоаси Испания чемпионатида сўнгги тўрт ўйиннинг барчасида зафар қучиб, “Барселона” билан орадаги фарқни минимал ҳисобга қисқартирди. “Реал” футболчилари машғулотларни қай тариқа ўтказаётганини кўришни истасангиз қуйидаги видеолавҳа сиз учун. 

Ушбу видеолавҳада Хамес, Лука Модрич, Карлос Касемиро, Серхио Рамос томонидан киритилган голларни кўришингиз мумкин бўлади. Шунингдек, “Реал”нинг жамоавий ўйинлар ўйнаётганини ҳам кузатиш мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, “Реал” 75 очко билан турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда. “Барселона” ва “Атлетико” ҳисобида 76 очкодан бор ва улар мос равишда биринчи ва иккинчи ўринда боришмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!