Алишер Узоқов Рустам Саъдиевнинг янги фильмида Адиз Ражабов роль ўйнаётганига эътироз билдирди

15:46, 20 апрель

Режиссёр Рустам Саъдиев “Эр бермоқ-жон бермоқ” фильмининг давомини суратга олиш учун актёрлар ўртасида кастинг ўтказмоқда. Бу ҳақда режиссёр ўзининг Instagram`даги саҳифасида хабар берди. 

Фильмнинг биринчи қисмида бош қаҳрамонни гавдалантирган Улуғбек Қодиров “Эр бермоқ-жон бермоқ”нинг мантиқий давомида иштирок этмайди. Янги фильмда Дилноза Кубаеванинг турмуш ўртоғи ролида Адиз Ражабов суратга тушади.

Режиссёр фильмда Дилноза Кубаева ва Адиз Ражабов суратга тушишини билдирганидан сўнг интернет фойдаланувчилари уни Улуғбек Қодиров нима сабабдан фильм давомида суратга тушмаётгани ҳақидаги саволлар билан мурожаат қилишди. Улардан бири актёр Алишер Узоқовни комик ролларини соғинганини ёзиб қолдирди. Бунга жавобан актёр “Ростанам нега Улуғбекмас? Ёки нимага Узоқовмас? Адиииз?”, дея хазиломуз изоҳ қолдирди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!