21 апрель куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

16:13, 20 апрель

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 21 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиш эҳтимоли бор. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси 8-10, кундузи 21-23 даража иссиқ бўлади. 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради,  ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15,  кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13,  кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради,  бироз ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси 8-13, кундузи 18-23 даража иссиқ бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси 10-15, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.   

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси 8-13, кундузи 18-23 даража иссиқ бўлади. 

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда ёмғир ёғади. 2500 метрдан баланд ҳудудларда кўчки бўлиш хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси 3-8,  кундузи 10-15 даража иссиқ бўлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!