Расман: Мануэль Нойер “Бавария” билан шартномасини узайтирди

16:48, 20 апрель

Германиянинг “Бавария” жамоаси посбони Мануэль Нойер мюнхенликлар билан янги шартнома имзолади, бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

30 ёшли германиялик дарвозабон "Бавария" билан келишувни 2021 йилга қадар узайтирди. 

Эслатиб ўтамиз, Мануэль Нойер “Бавария” билан уч карра Германия чемпиони бўлган ва тўртинчисига жуда яқин келмоқда. Бундан ташқари, Нойер мюнхенликлар билан икки марта Германия Кубоги, бир мартадан Чемпионлар лигаси, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиблигини қўлга киритишга муваффақ бўлган. 

Шунингдек, Мануэль Нойер 2014 йилда Германия термаси сафида Жаҳон чемпиони бўлган. 2010 йилда жаҳон чемпионати 2012 йилда Европа чемпионати бронза медалларига сазовор бўлганди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!