55 кун аввал вафот этган польшалик аёл соғлом болани дунёга келтирди

21:51, 20 апрель

Польшанинг Вроцлав шаҳрида ғайриоддий ҳодиса юз берди, деб хабар беради “Вести”.

55 кун илгари вафот этган аёлдан соғлом бола туғилди. 41 ёшли аёлнинг ҳомиласи 17 ҳафталик бўлганида унга саратон ташхиси қўйилади. Унинг мия фаолияти тўхтаб қолган эди. Бироқ аёлнинг юраги уришдан тўхтамади. Шунинг учун ҳам шифокорлар болани асраб қолишди.

Замонавий тиббий технологиялар ёрдамида шифокорлар аёлнинг ҳаётий зарур органлари фаолиятини назорат остида ушлаб турди. Аёлнинг вафот этганига 55 кун тўлганидан сўнг унга нисбатан   кесарча кесиш усули қўлланилди. Бола жуда озғин ва нимжон бўлса-да, соғлом туғилди. У икки килограмм вазнга эга эди. Чақалоқ салкам икки ой интенсив терапия бўлимида назорат остида парваришланди. Сўнг унга уйга “кетишга” рухсат беришди. Боланинг отаси уни уйга олиб кетди. Ҳозир унинг аҳволи яхши.

 

 

 

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!