Брюсселдаги терактларни содир этган ҳудкуш Нажим Лашрау 5 йил аэропортда ишлагани маълум бўлди

09:49, 21 апрель

Брюссель шаҳри аэропортида теракт содир этган ҳудкуш Нажим Лашрау ўша ерда беш йил мобайнида ишлагани маълум бўлди. Бу ҳақда “Вести” хабар бермоқда. 

У аэропортга вақтинчалик ишларни ташкиллаштириш агентлиги ёрдамида ишга жойлашган. 

Бельгияда Лашрауга нисбатан 2014 йилнинг март ойидан бошлаб қидирув эълон қилинган. Аммо у терактлар ташкилотчиси Салах Абдусалом билан бирга Брюсселдаги уйлардан бирида яширинча яшаб келган. 

Маълумот учун, Брюссель шаҳрида 22 март куни юз берган терактларда 32 киши ҳалок бўлди,300 дан ортиқ киши яраланди. 

Теракт учун жавобгарликни ДАИШ террорчилик гуруҳи ўз бўйнига олган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!