Каниза Озодбек Назарбеков, Райҳон ва Муниса Ризаеваларни ўғирликда айблади

10:21, 21 апрель

Куни кеча хонанда Каниза 28 апрель куни “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтадиган концерти ва никоҳ тўйи олдидан матбуот анжумани ўтказди.

Тадбир давомида хонанда томонидан қизиқарли саволларга жавоблар ва хонанда томонидан аввал айтилмаган фактлар ҳавола этилди.

Хусусан Каниза ҳамкасблари Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист  Райҳон Ғаниева, хонанда Муниса Ризаева ҳамда “Беном” гуруҳларига ўз эътирозларни билдириб ўтди.  

Хонанда томонидан келтириб ўтилган маълумотларга кўра, юқорида номлари келтириб ўтилган хонандалар Канизанинг ижодидан ўғирлашган. Хусусан Муниса Ризаева хонанданинг “Аммаси холаси” таронасидаги кавушлар кийиш ғоясини, Райҳон эса “Ғарибим, табибим” сўзлари билан қўшиқ куйлаганлигини, Озодбек Назарбеков эса етим фарзанд ноласи каби қўшиқ мавзусини ўғирлаганлигини, “Беном” гуруҳи ҳам “Холаси-аммаси” қўшиғи мусиқаси йўналиши, клипи ижодий жараёнларидаги ўғирлигини маълум қилди.

Каниза тароналари юқоридаги ижодкорлар томонидан сўзма сўз ёки мусиқа томонидан айнан ўғирланмаган бўлсада, ғоя, йўналиш, мавзу томонидан бир хил эканлигини иддао қилмоқда. 

Каниза юқорида номлари келтирилган ижодкорларга ўзлари мукаммал ижод қилишларини, унинг қўшиқлари, йўналишлари ва у топган мавзуларждан ўғриламасликларини, бу нарса унинг ҳиқилдоғига келганини айтиб ўтди. 

Матбуот анжумани давомида Канизанинг тароналари ва юқорида номи келтирилган Озодбек Назарбековнинг ижодига киритилган аммо Канизада бир неча ой олдин яратиб бўлинган “Етим бола ноласи” таронасини ижро этди.

Ёдгорбек ЮКСАЛ

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 00:37, 29 апрель
jinniro o'zi wu Kaniza. Kim uni norm xonanda db hisoblirkan?
Гость 08:31, 26 апрель
аапп
Гость 17:49, 23 апрель
Угри одам хаммани угри деб уйлаб, ортикча хавотирда юради.
Гость 17:48, 23 апрель
Бечора кийналиб кетибдику, хамма угри, у санъаткор эканми? Калласига торт кийган одам нормальный буладими?