Саудияликлар Барак Обамадан нечоғлик ранжиганини кўрсатиб қўйди

10:48, 21 апрель

АҚШ президенти Барак Обама 20 апрель, чоршанба куни расмий ташриф билан Саудия Арабистонига ташриф буюрди. Саудияликлар эса уни хушламайгина қабул қилди, деб ёзади “РИА Новости” хабар бермоқда

 “Бугун Обама саудияликларни қанчалик ранжитгани маълум бўлди. Уни совуққина кутиб олишди”,—дейилади хабарда.

Барак Обамани Саудия аэропортида анъанага кўра қирол эмас, Ар-Риёд губернатори бошчилигидаги кичик делегация кутиб олди.

Саудия қироли АҚШ президенти билан икки давлат раҳбарлари музокаралар ўтказган Эрга қасридагина учрашди.

Саудия ОАВлари Барак Обаманинг мамлакатга ташрифи ҳақида бирон марта маълумот бермади. Аввалроқ мамлакатга ташриф буюрган Форс кўрфази мамлакатлари раҳбарларининг ташрифи эса Саудия телеканалларида ёритилган эди.

Оқибатда ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари  Обаманинг Саудияликлар томонидан хушламайгина қабул қилинганини муҳокама қилишди.

Сиёсий таҳлилчи Мустафа Алани АҚШ президентини кутиб олишга мартабали делегациянинг чиқмаганини ноодатий ҳол деб атади. Унинг фикрича, Саудия Арабистони шу тарзда Обамага ишонмаслигини билдириб қўйди.

“Саудияликлар АҚШнинг аввалги президентлари билан ҳам унча чиқишмаган. Улар Обамага ишонмасликларини кўрсатиб қўйди",— дейди таҳлилчи.

Саудия Арабистони Вашингтоннинг Эрон билан ҳамкорлик қилишидан чўчимоқда. Яқинда Обама ўз интервьюларидан бирида саудияликларни “иттифоқдош” деб атаган ва Теҳрон билан Яқин Шарқдаги ҳудудни бўлишишни таклиф қилган эди. Бу сўзлар саудияликларни ғазаблантирган эди. АҚШ конгрессида сўнгги пайтларда Саудия Арабистони раҳбарлари танқид остига олинган эди. Сиёсатчилар Ар-Риёдга қурол сотишни чеклашни таклиф қилган, шунингдек Саудия Арабистонининг 11 сентябрдаги терактларга алоқадорлигини тахмин қилган эди. Саудияликлар бунга жавобан АҚШдаги ўз активларини арзон нархда сотиб юбориш билан таҳдид қилганди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!