Луис Суарес Роналдони ортда қолдирди

11:45, 21 апрель

“Барселона” ҳужумчиси Луис Суарес Испания чемпионати 34-турида “Депортиво”га қарши (8:0) кечган ўйинда покер муаллифи бўлди ва мавсум давомида барча турнирларда киритилган голлар сонини 49 тага етказиб олди

Шу орқали уругвайлик футболчи “Барселона”нинг бразилиялик собиқ ҳужумчиси Роналдони ортда қолдирди. 1996-97 йилги мавсумда “сўйлоқтиш” барча турнирларда жами 47 та гол киритган эди. 

Бир мавсум давомида “Барселона”да энг кўп гол киритиш бўйича рекорд Мессига тегишли. 2011-12 йилги мавсумда аргентиналик жами 73 та гол киритган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!