Зарина Низомиддинова: “Ўғлим укали бўлишни истаяпти”

14:37, 21 апрель

Актриса Зарина Низомиддинова шахсий ҳаёти ва ижодига оид кўплаб саволларга “Бекажон” газетасига берган интервьюсида жавоб берди.

“Кўз тегмасин, ўғлим ақлли, тилла бола. У ота-онамнинг тарбиясини олди. Яқинларим ўғлимни эркалатишади, айтганини қилишади. Лекин мен она сифатида қаттиққўлман. Ўғлим укали бўлишни хоҳлаяпти. Ака-опаларимнинг болалари келишганида улар билан маза қилиб ўйнайди-да, кетганларидан кейин хомуш бўлиб қолади”,—дейди актриса ўғли ҳақида гапирар экан.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!