Отабек Муталхўжаев: “ ‘Ўтган кун’ларда Отабекни ўйнасам, Кумуш ким бўлиши аниқ”

15:17, 21 апрель

“Ниҳол” мукофоти совриндори Отабек Муталхўжаев ашаддий мухлисасини қизиқтирган саволларига “Ҳордиқ” газетасининг “Мулоқот” лойиҳасида жавоб берди. 

Мухлисанинг “ Ўтган кунлар” спектаклида Отабекни ўйнашга таклиф этилса, қайси актрисани партнер сифатида танлаши ҳақидаги саволига хонанда:

—Зарина Низомиддинова. Яқинда у билан “Шарофатхоннинг келинлари” комедик фильмида бирга суратга тушдик. Унинг партнер билан ишлаши ва профессионаллиги менга жуда маъқул келди,—дея жавоб берди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!