Наоми Кэмпбеллнинг 64 ёшли онаси унинг дугонасидек таассурот уйғотди

16:35, 21 апрель

Наоми Кэмпбеллнинг онаси Валери Моррис топ-моделнинг ўзи ҳақида ёзган китоби тақдимот маросимида қизи билан бирга қатнашди. Тақдимот маросими Лондон шаҳрида бўлиб ўтди, деб хабар берди “Еlle.ru” нашри. 

Наоми Кэмпбеллнинг ҳаёти акс этган китоб Лондон аҳлига ҳавола этилди. Наоми онасини тақдимотнинг энг азиз меҳмони деб эълон қилди. У китобида бувисининг қўлида катта бўлганлигини, онаси эса иш билан чет давлатларда юрганини, онаси уйга қайтганда қалби қувончга тўлганини, яна чамадонини йиғиштиришга тушганда хафа бўлганларини, онаси жуда башанг кийинганлигини, ўн уч ёшдан бошлаб, подиумда тўғри юриш сирларини ўргатганини ёзган. 

Тақдимот маросими шарафига уюштирилган кечада 64 ёшли Валери Моррис қизидан қолишмайдиган даражада юлдуз бўлди. 64 ёшли собиқ раққоса яқиндан бошлаб, омма эътиборини қозона бошлади. У китоб тақдимотидан қалби қувончга тўлганлигини, қизидан фахрланишини айтиб ўтди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!