Россиялик аёл қутуриш касаллигидан вафот этди

17:14, 21 апрель

Россиянинг Челябинск вилоятида қутуриш касаллигидан вафот этган аёлнинг ўлими қайд этилди. Троицк туманида яшовчи аёл уйидаги итдан қутуриш касаллигини юқтирган. Ит эса ушбу касалликни ҳовлига кириб қолган тулкидан юқтирган, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.  

Аёл итнинг тишлаганига эътибор бермаган, даволанишга ҳам ҳаракат қилмаган. 2016 йил мобайнида вилоятда 20 та касаллик ўчоғи аниқланган. Бу ҳалокатли вирус тулки ва итларда кўплаб учрамоқда. Бундан ташқари вирус дайди мушукда ҳам аниқланган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!