ПСЖ Моуриньони “Манчестер Юнайтед”дан илиб кетмоқчи

17:15, 21 апрель

Франциянинг ПСЖ жамоаси президенти, қатарлик бизнесман Носир Ал-Хелаифи португалиялик мураббий Жозе Моуриньо билан клубни бошқариш масаласида алоқага чиқди

Маълумотларга кўра, парижликлар раҳбарияти жамоанинг еврокубоклардаги омадсиз иштирокидан норози ва амалдаги мураббий Лоран Блан хизматларидан воз кечиши мумкин. 

Франциялик мутахассис бир неча йиллардан буён ПСЖни ЕЧЛда муваффақият сари бошлай олмаяпти. Шунинг учун, унинг ўрнига Жозе Моуриньони таклиф қилишмоқчи. Ўз навбатида, португалиялик 53 ёшли мутахассис мавсум сўнггида бир қарорга келишини билдирди. 

Аввалроқ Моуриньо “Манчестер Юнайтед” билан уч йиллик шартнома имзолагани ва янги мавсумдан бошлаб манкунианларни бошқариши хабар қилинганди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!