Рио-де-Жанейрода қурилиш объекти ўпирилиб кетди, қурбонлар бор

10:31, 22 апрель

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида олимпиада учун қурилаётган велойўлакча ўпирилиб кетиб, оқибатда икки киши ҳалок бўлди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.

ТАСС хабарига кўра, ҳалокатга велойўлакчага ёпирилган катта тўлқин сабаб бўлган. Гувоҳларининг айтишича, бир неча кишини денгиз ўз комига тортиб кетган. Ўпирилган жойнинг узунлиги 50 метрни ташкил қилади. 

Велойўлакчанинг узунлиги эса 4 километр. У ўн метр баландликдаги қоя ёқалаб қурилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!