Чили шаҳарларидан бири аланга бўлиб ёнмоқда

10:41, 22 апрель

Чилининг Темуко шаҳрида юзага келган ёнғиннни 400 нафар ўт ўчирувчи қанчалик ўчиришга ҳаракат қилмасин, у шаҳарни кулини кўкка совурмоқда, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.

Қурбонлар ҳақида маълумотлар бор. Шаҳарнинг тарихий обидалари куйиб, кулга айланди. Уларни қутқаришнинг иложи бўлмади. Одамлар уйларидан эвакуация қилинди. Шошилинч хизмат ходимларига кўнгиллилар ҳам ёрдам бермоқда. 

Ёнғин сабаблари аниқланмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!