“Арсенал” АПЛда 500 та ғалаба қайд этган иккинчи жамоага айланди

11:45, 22 апрель

Англия Премьер-лигасининг 30-тур қолдирилган ўйинида “Арсенал” жамоаси “Вест Бромвич” билан куч синашди ва 2:0 ҳисобида зафар қучди

Ушбу ғалаба “тўпчилар” учун Премьер-лига доирасида 500-си бўлди. “Арсенал” “Манчестер Юнайтед” жамоасидан (584 ғалаба) кейин ушбу натижани қайд этган иккинчи клуб бўлди. 

Мазкур ғалабадан кейин Арсен Венгер шогирдлари очколар сонини 63 тага етказиб, турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!