Актёр Роберт Дауни-кичкина “Ўргимчак одам” фильмининг янги қисмида роль ижро этади

16:22, 22 апрель

Актёр Роберт Дауни-кичкина “Ўргимчак одам” фильмининг янги қисмида суратга тушади. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда

Актер дастлаб бу рольни ижро этишни рад этган бўлса-да, яна темир одам ролини ижро этади.  

Янги кинофильм 2017 йилда экран юзини кўради. Уни суратга олиш ишлари эса май ойидан бошланади.

Marvel сутдияси гарчи бу маълумотни расман тасдиқламаган бўлса-да, актёр билан “Қасоскорлар” фильмининг яна икки қисми учун шартнома имзоланган. Темир одамнинг ўзи ҳақидаги фильмларда эса актёр бошқа иштирок этмайди.

“Ўргимчак одам” да актёр бош қаҳрамонлардан бирини гавдалантиради.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!