Барак Обама Буюк Британияга ташриф буюрди

16:44, 22 апрель

АҚШ президенти Барак Обама 21 апрель, пайшанба куни Лондон шаҳрига ташриф буюрди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад— кутилаётган референдумда британиялик сайловчиларни Евро Иттифоққа аъзоликдан бош тортмасликка кўндириш.

“Президентнинг  таъбири билан айтганда, биз Евро Иттифоқдаги кучли Бирлашган Қиролликни қўллаб-қувватлаймиз”,—деди Обаманинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Бен Родс.

Обаманинг ўзи эса Буюк Британия террорризмга қарши курашда ёрдам бериши учун ўзининг Европадаги иттифоқдошларига яқин бўлиб қолиши кераклини айтди.

Обама Лондонга Саудия Арабистонидан учиб келди. АҚШ президенти бу мамалкатда қирол Салмон билан музокаралар ўтказди.

2015 йилнинг май ойида Британия бош вазири Дэвид Камерон 2017 йилнинг охирига қадар мамлакатнинг Евро Иттифоққа аъзолиги юзасидан референдум ўтказишга ваъда берган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!