Ўзбекистон спорти оғир жудоликка юз тутди

16:48, 22 апрель

21 апрель куни енгил атлетика бўйича мураббий Вагиз Абдуллин 80 ёшида оламдан ўтди, деб хабар беради Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси ахборот хизмати. 

Вагиз Абдуллин халқаро майдонларда бир неча бор Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган. Унинг мураббийлиги остида кўплаб мусобақаларнинг ғолиб ва совриндорлари етишиб чиққан.

Марҳум ўзи туғилган Ангрен шаҳрига дафн этилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!