Хитойда 1000 та тухумдан тўй кўйлаги яратилди(Фото)

15:03, 23 апрель

Хитойлик дизайнер Кун Нин мингта тухумдан яратилган келин кўйлакни намойиш этди. Бу ҳақда Mashable хабар бермоқда. Тухумлардан иборат тўй либоси ер куни муносабати билан яратилган. Модельер ўз лисбосини Пекин миллий санъат маркази олдида намойиш этди.

Кун Нин кўйлакни яратишга икки кун вақт сарфлади. Нашрнинг ёзишича, кўйлак тикилиши ва уни кийиш жараёнида нечта тухум сингани номаълум. Кун Нин дизайнерликдан ташқари шеърлар ҳам ёзиб туради. У янги тўпламига мингта тухум ҳақидаги шеър ҳам киритилган.

 

Кун Нин ноодатий кўйлаклар тикиши билан машҳур. У 2015 йилнинг декабрь ойида тиббиёт ниқобларидан тўй кўйлагини яратган эди. Ўшанда модель қиз мазкур кўйлакни кийиб, Пекин кўчаларини айланиб чиққан. Дизайнер мазкур кўйлакни шаҳар ҳавосининг ифлосланишига қарши норозилик намойиши сифатида яратган эди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойнинг Циндао шаҳрида яшовчи йигит севган қизига 600 та шардан кўйлак яратгани ҳақида хабар берилган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!