“МЮ” афсонаси футболдаги хизматлари учун махсус мукофот билан тақдирланди

10:52, 25 апрель

“Манчестер Юнайтед” жамоаси бош мураббийининг асситенти Райан Гиггз профессионал футболчилар уюшмаси томонидан футболдаги хизматлари учун махсус мукофот билан тақдирланди

Райан Гиггз 1990-2014 йиллар давомида “Манчестер Юнайтед” шарафини ҳимоя қилиб келди. Фаолиятининг сўнгги йилида у мавсум сўнггида мураббийлик ҳам қилган. Айни дамда 42 ёшли мутахассис манкунианликлар бош мураббийи Луи ван Галнинг ассистенти ҳисобланади. 

Афсонавий Райан Гиггз Англия чемпионатида энг кўп ўйин ўтказган футболчи саналади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!