Қайта молиялаш ставкаси ўзгаришсиз қолди

11:03, 25 апрель

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан қайта молиялаш ставкасини йиллик ҳисобда 9 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Қайта молиялаш ставкасининг мазкур миқдорда қолдирилиши, биринчи навбатда, инфляция даражасининг мақсадли кўрсаткичлар доирасида бўлишини таъминлашга ва шу билан бирга жорий йил учун мўлжалланган иқтисодий ўсиш суръатларига эришиш учун қулай молиявий ва инвестицион шароитларни яратишга қаратилган пул-кредит сиёсатини давом эттиришга хизмат қилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!