Канадалик фуқаролар тўтиқуш билан жанжаллашган қўшнисининг устидан полицияга арз қилди

11:36, 25 апрель

Канаданинг Брайтон шаҳрида яшовчи фуқаролар қўшнисининг тўтиқиш билан жанжалидан безиб, полиция чақирди. Бу ҳақда  “Lenta.ru” хабар бермоқда

Полицияга бир вақтнинг ўзида бир неча киши мурожаат қилиб, қўшниси хотини билан баланд овозда жанжаллашаётгани ва уни ўлдириш билан таҳдид қилаётганини маълум қилган. Айтилган манзил бўйича етиб келган полициячиларнинг аниқлашича, эркак киши уйда ёлғиз ўзи бўлган.

“Биз тўтиқушига бақираётган эркакнинг уйда ёлғиз эканлигига амин бўлдик. У тўтиқуш уни чўқигани учун унга бақираётганини айтди”,—дейди полициячилардан бири.

Унинг айтишича, канадалик фуқаро алкоголь ичимлик ичган, бироқ тўтиқуш учун хавф туғдирмаган.

Канадалик фуқарога нисбатан ҳеч қандай жазо чораси қўлланилмаган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!