Огайо штатида отишма бўлган жойдан наша плантацияси топилди

11:46, 25 апрель

АҚШнинг Огайо штати прокурори Майк Девайннинг маълумот беришича, саккиз киши отиб ўлдирилган жойда катта миқдорда гиёҳвандлик моддаси олиш учун етиштирилаётган учта наша плантацияси аниқланган, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри. 

Штат прокурорининг айтишича, 60 дан ортиқ фуқаро гувоҳ сифатида сўроқ қилинган, 18 та ашёвий далил экспертизага юборилган. Бешта манзил тинтув қилингани, барча чоралар кўрилганига қарамай, қотил ҳалигача ушланмаган. 

Округ шерифи Пайк Чарльз Ридернинг таъкидлашича, жасадларнинг танасидаги жароҳатлар бошқаларга ибрат бўлиш учун қатл этилганликни ифодаловчи белгиларга эга. Бу жасадлар Пиблс шаҳрининг турли томонидаги уйлардан топилган, полициячилар уйлардан жасадлардан ташқари кичик ёшдаги тирик болаларни ҳам топишган.    

Огайо штати прокурори округ аҳолисини огоҳликка ва эҳтиёт чораларини кўришга чорлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!