Шаҳзода Муҳаммедова: “Ўлганларга ачинмайман”

13:59, 25 апрель

Актриса Шаҳзода Муҳаммедова ижтимоий тармоқларда анча фаол. У деярли ҳар куни ўз кун тартиби, режалари ва айни дамдаги ўй-хаёлларидан мухлисларини хабардор қилиб туради. 

Актриса бугун Instagram саҳифасига жойлаган сурат ва изоҳ эътиборимизни тортди. Шаҳзоданинг бундай тушкун кайфиятдаги сўзларни ёзишига нима туртки бўлгани эса номаълум. 

Шаҳзода Муҳаммедова шундай деб ёзади:

“Тириклик —бу бахт, лекин баъзида бу дунёда бахтли,омадли,соғлом бўлиб яшаб қолиш ,хаёт кечириш нақадар мураккаб эканлигидан қийналиб, чўчиб......туғилганига афсус қилади инсон............. Ўлган инсонларга ҳеч ҳам ачинмайман.Чунки улар қайсидур манода бу дунё ташвишларидан қутилиб кетди-қўйди”.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!