2018 йилга бориб полиомиелит бутунлай йўқолади

14:25, 25 апрель

Мутахассисларнинг фикрича инсоният тарихида иккинчи бор оғир касалликни қўзғатувчиларни бутунлай йўқ қилишга эришилди.

Биринчи касаллик бу қора чечак бўлса, иккинчи касаллик полиомелит бўлиши кутилмоқда. Бу йилнинг ўтган 4 ойи давомида ушбу ташхис билан 7 нафар бемор рўйхатга олинган. Агар шу кетишда давом этса 2018 йилга бориб, полиомиелитни ўлимга олиб келадиган касалликларнинг узун рўйхатидан чиқариб юбориш мумкин бўлади. Касалликни йўқ қилишда асосий ролни вакцинация бажарган, дея хабар беради Euronews.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, бугун полиомиелит билан касалланишнинг энг паст даражаси кузатилмоқда, шу сабабли халқаро ташкилот мазкур касаллик бир ярим йилдан кейин бутунлай йўқолишини башорат қилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!