ЎзМУнинг 2 нафар талабаси Москвада ўтган олимпиадада кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди

15:10, 25 апрель

Россия пойтахти Москва шаҳрида жорий йилнинг 15-16 апрeль кунлари “Очиқ интернет халқаро олимпиадаси” бўлиб ўтди. Унда ЎзМУнинг кимё факультети талабалари Жалолиддин Хушвақтов кумуш ва Музаффар Махсумов бронза медалларига эга бўлди. Бу ҳақда ЎзМУ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур олимпиадада МДҲ мамлакатларининг 97 та олий таълим муассасаларидан кимё йўналиши бўйича 497 нафар талаба иштирок этди. 

Ёш тадқиқотчилар рус тилида “Махсус ихтисослаштирилган кимё курслари” йўналиши бўйича 12 тадан масала ечиб, шундай муваффақиятга сазовор бўлди. Эслатиб ўтамиз, бундан аввал ЎзМУнинг механика-математика факультети 2-курс талабалари Ҳакимбой Эгамберганов ва Шоҳруҳ Ибрагимов Кипрда математика фани бўйича ўтказилган 10-халқаро “SEEMOUS 2016” олимпиадасида иштирок этиб, олтин медалларни қўлга киритган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!