Дамашқда содир бўлган терактда 15 киши ҳалок бўлди

15:15, 25 апрель

Сурия пойтахтида бугун эрта тонгда портлаш рўй берди. Бу ҳақда “Вести” хабар бермоқда. Шаҳар жанубидаги Саид Зайнаб мавзесида миналанган автомобиль портлаб кетган.

Теракт Сурия армияси пости яқинида содир этилган. Дастлабки маълумотларга кўра, теракт оқибатида 15 киши ҳалок бўлган, 80 нафардан ортиқ киши яраланган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!