Соғлиғи тобора ёмонлашиб бораётгани айтилган Анжелина Жоли омма олдида кўриниш берди(Фото)

15:33, 25 апрель

Ўта озиб кетган ва саломатлиги тобора ёмонлашиб бораётгани айтилган Голливуд актрисаси миш-мишлардан сўнг илк марта омма олдида кўриниш берди. Бу ҳақда “Сегодня.ua” нашри хабар бермоқда.

Актриса Нидерландияга ташриф буюрди. Анжелина шунингдек,БМТнинг кўнгилли элчиси ҳам саналади.  У 21 апрель куни Гаагадаги халқаро жиноят суди мажлисида иштирок этди ва БМТ бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди. 

Голливуд юлдузи суриялик қочоқлар масаласини муҳокама қилди. 

Тадбирда Анжелина Жоли қора кўйлак ва шу рангдаги костюмда келди. Сочларини камтарона йиғиб олган Жоли озғин бўлса-да, анча ҳотиржам кўринди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жолининг озғинлиги у ҳақдаги турли миш-мишларга сабаб бўлаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!