“Трабзонспор” – “Фенербахче” учрашувини бошқарган ҳакамни мухлислар дўппослашди

16:10, 25 апрель

Туркия Суперлигасининг навбатдаги турида “Трабзонспор” жамоаси ўз майдонида “Фенербаҳче” футболчиларини қабул қилди. Учрашувнинг 89-дақиқасида тарктибсизликлар туфайли учрашув тўхтатилди, дея хабар беради Sportarena нашри. 

Учрашувнинг 87-дақиқасида “Фенербахче” 4:0 ҳисобида олдинда бораётган эди. Ушбу мағлубиятдан аламда бўлган “Трабзонспор” жамоаси мухлислари майдонга чиқиб, тартибсизликларни келтириб чиқаришди. 90 нафар кишидан иборат гуруҳ ҳакамлар бригадасига ҳужум қилганлиги маълум қилинмоқда. Ғазабда бўлган “Трабзонспор” мухлислари учрашув ҳакамини дўппослашди. Унга қанчалик жиддий зарар етказилгани ҳозирча номаълум. 

Майдонда вазият ўнглангунига қадар ҳар икки жамоа футболчилари кийиниш хонасига кириб кетган эди. 

Таъкидлаш керакки, мазкур учрашувда Алпер Потук, Волкан Шен, Луиш Нани ва Робин ван Перси гол киритган эди. Учрашув қачон давом эттирилиши маълум қилинмаган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!