Барак Обама Лондонда “Гарри Поттер” муаллифи Жоан Роулинг билан учрашди

16:12, 25 апрель

АҚШ президенти Барак Обама Лондонда “Гарри Поттер” асари муаллифи Жоан Роулинг билан бирга кечки таом устида суҳбатлашди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.

Барак Обама ва Жоан Роулинг Лондондаги АҚШ элчихонасида Уильям Шекспир таваллудининг 400 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирда учрашди. Нуфузли меҳмонлар орасида Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон ҳам бор эди. 

АҚШ президенти Шекспир таваллуди муносабати билан ўтказилган бошқа тадбирларда ҳам иштирок этди. У хусусан, “Глобус” театри актёр ва режиссёрлари билан ҳам учрашди.

Бундан аввал Роулинг Обама билан 2011 йилда учрашган эди. Ўшанда Барак Обама рафиқаси билан Буюк Британия қироличаси Елизавета II билан суҳбатлашишга ташриф буюрган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!