"Барселона" ўз дарвозабонига ўринбосар топди

16:28, 25 апрель

“Барселона” жамоаси “Лестер” клуби дарвозабони Каспер Шмейхелга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда isport.ua нашри хабар бермоқда

Каталон клуби Шмейхелнинг трансфери учун 20 миллион евродан воз кечишга тайёр. Раҳбарият даниялик футболчини захирада ўтириб қолган Марк Андре тер-Штегенга ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Таъкилдаш керакки, Каспернинг "тулкилар" билан шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Жорий мавсумда Шмейхель Англия чемпионатининг барча ўйинларида майдонга тушиб, 15 та учрашувда ўз дарвозасини даҳлсиз сақлаган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!