Британияда тиббиёт ходимлари исён кўтаришди: 125 операция бекор қилинди

16:47, 25 апрель

Британиялик тиббиёт ходимларнинг намойишга чиқиши жарроҳлик операциясини кутаётган беморларнинг ҳаётига хавф солди, дейди “Segodnya.ua” нашри. Буюк британиялик ёш тиббиёт ходимлари ойлик маошларининг ўз вақтида тўланишини талаб қилиб, намойишга чиқишди. Бу зудлик билан жарроҳлик операциясини ўтказиш лозим бўлган беморларнинг ҳаётини хавф остига қўйди. Ёш ходимлар намойиш билан банд бўлган пайтда, уларнинг ўрнини вақтинча ёши катта касбдошлари эгаллашган. 

“Бундай узоқ вақт намойиш ўтказиш, беморлар ҳаётига таҳдид солади”, дейди мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Жереми Хант. У мамлакат касаба уюшмаси бошлиғи Марк Портерга тиббиёт ходимлари билан учрашиб, барча муаммони бартараф этиш тўғрисида кўрсатма берган. 

Жереми Хант шу билан бирга намойишчиларга ҳам мурожаат қилиб, уларнинг бундай намойишлари беморлар ҳаётига хавф солиши мумкинлигини, шуни инобатга олиб, тезроқ иш жойларига қайтишларини илтимос қилган.

Намойишга чиққан тиббиёт ходимлари ўзларининг ҳаракатларини дам олиш кунлари ишлаганларига тўланган маошдан норозиликлари билан оқлашган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!