Арманистонда миналанган автобус портлаб кетди

09:51, 26 апрель

Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида мина ўрнатилган автобус портлаб кетди. Бу ҳақда “Вести” нашри хабар бермоқда.

Портлаш Алабян кўчасида 63-сонли “Богдан” автобусида маҳаллий вақт билан 21:51 да содир бўлган. 

Портлаш оқибатида икки киши вафот этган, етти киши яраланган. 

Яраланганлардан бирига тез тиббий ёрдам кўрсатилгач, уйга рухсат берилган, яна бири эса операция қилинган. Жабрланганлар орасида ҳомиладор аёл ҳам бор. Унинг аҳволи қониқарли эканлиги айтилмоқда. 

Ҳалок бўлган икки кишининг шахси аниқланмоқда. 

Жабрланганлар орасида хорижий давлатлар фуқаролари йўқ.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!