YouTube’да намойиш этилган илмий тажрибани такрорлаган ўсмир ҳалок бўлди

10:35, 26 апрель

АҚШнинг Огайо штатида яшовчи ўсмир бола YouTube’да кўрган илмий тажрибани такрорлаш оқибатида ток уриб ўлган, деб хабар берди “Segodnya.ua” нашри .

Болани ота-онаси гараждан топишган ва зудлик билан “Тез ёрдам”га қўнғироқ қилишган. Касалхонада тиббиёт ходимлари унинг ўлимини расман тасдиқлашган.

Полиция вакили Жаред Оливернинг маълумот беришича, бола мактабдан берилган уйга вазифани бажармаган. Полициячилар гараждан “Иаково пиллапояси” деб аталувчи қурилмани топишган. Бундай тажрибани ўтказиш жараёнида бу қурилма ўзидан катта ток чиқаради.

YouTube’га ушбу тажрибани қай тарзда ўтказиш бўйича турли-туман видеолавҳалар қўйилган. Видеороликларнинг ҳаммасида ҳам тажриба инсон ҳаёти учун хавфлилиги ҳақида огоҳлантиришлар берилмаган. Бундан ташқари, бундай қурилмани топиш ёш болага ҳам қийинчилик туғдирмайди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!