Полициячилар дарёга қулаган велеосипедчини қутқаришди (Видео)

10:42, 26 апрель

Россиянинг Курган вилоятида дарёга қулаган велосипедчини қутқарган полициячилар мукофотланди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри. 

Гувоҳлар ушбу воқеани видеога муҳрлашди. Велосипедчи сув босган кўприкдан ўтаётганда мувозанатни йўқотиб, дарёга йиқилган. Оқим уни ўзи билан олиб кетаётганда қирғоқда навбатчиликда турган икки полиция сержанти уни қутқариб қолган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!