Тошкентда юз берган мудҳиш автоҳалокатда аёл киши ҳалок бўлди

13:23, 26 апрель

Тошкент шаҳри марказида кеча 25 апрель куни мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. ЙТҲ оқибатида пиёда ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Новости Узбекистана” нашри хабар бермоқда

Автоҳалокат цирк яқинида, тунелдан чиқишда содир бўлди. бир вақтнинг ўзида уч автомобиль ва пиёда йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчисига айланди.

Ваз-2106 автомобили пиёдалар ўтиши тақиқланган жойдан йўлни кесиб ўтаётган аёлни уриб юборди. Ваз-2106 ҳайдовчиси рулни ён томонга бурмоқчи бўлганида эса, унга Nexia автомобили келиб урилади. 

Шу пайтда йўл-транспорт ҳодисасининг учинчи иштирокчиси яна бир Nexia автомобили тормоз босишга улгурмасдан, йўлда ётган пиёдани босиб кетган.

Жабрланувчи аёл тез тиббий ёрдам келгунига қадар воқеа жойида ҳалок бўлди.

Гувоҳларнинг айтишича, воқеа бир неча сониялар ичида юз берган. Айримларнинг айтишича, аёл йўлни кесиб ўтаётган эди, бошқалар эса у йўлнинг ўртасида автомобиллар ўтиб кетишини кутиб турганини, ВАЗ-2106 ҳайдовчиси эса уни кўрмай қолиб, уриб кетганини айтмоқда.

Ҳайдовчиларнинг таъкидлашича, йўлнинг айнан мана шу қисмида пиёдалар йўлнинг пиёдалар ўтиши мумкин бўлмаган жойидан ўтиб, йўл ҳаракати қоидаларини доимий равишда бузиб келади. Бунинг оқибатида эса, тез-тез ЙТҲлар содир бўлиб туради.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!