Неймар “Барселона”дан кетмасликка қатъий қарор қилди

14:08, 26 апрель

“Барселона” клуби ҳужумчиси Неймар жамоа сафини жорий йилда тарк этмасликка қарор қилди. Бу ҳақда Испаниянинг Sport нашри хабар бермоқда

Бразилиялик футболчи “Барселона”да ўзини бахтиёр ҳис қилмоқда ва бошқа клубга ўтиш ҳақида ўйламаяпти. У атрофида вужудга келган трансфери ҳақидаги миш-мишларга чек қўйиш мақсадида агенти, яъни отасидан бошқа клублардан келадиган таклифларни кўриб чиқмасликни илтимос қилди. 

Маълумотларга кўра, 24 ёшли футболчи “Барселона” билан амалдаги шартномасини узайтириш борасида келишувга эришилган, аммо, бу ҳақда мавсум якунига қадар ҳеч қандай расмий баёнот берилмайди.

Аввалроқ, “Барселона” раҳбарияти Неймарнинг сўнгги ўйинларидан ва маишатларга берилиб кетганида норози бўлиб, уни сотиб юбориш ҳақида фикр юритган эди. Тажрибали ҳужумчига “Реал” ва “Манчестер Юнайтед” клублари қизиқиш билдиришган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!