Россияда 600 дан ортиқ амалдор коррупцияда айбланмоқда

14:28, 26 апрель

Россия бош прокурори Юрий Чайка 2015 йил давомида 600 дан ортиқ амалдор коррупцияда айбланиб, жиноий жавобгарликка тортилганини маълум қилди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.

“Ўтган йил давомида 651 нафар федерал ҳукумат ташкилотларида ишлайдиган амалдорлар, мингдан ортиқ маҳаллий ўз-ўзини бошқариш ташкилотларида хизмат қилувчи мансабдорлар коррупцияда айбланиб, жиноиий жавобгарликка тортилди”, – деб изоҳ берди бош прокурор. 

Илгари Россия президенти Владимир Путин ҳукумат ташкилотларида коррупцияга қарши курашни кучайтириш тўғрисида айтиб ўтган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!