Япония зилзила оқибатларини бартараф этишга $4,5 млрд йўналтиради

15:02, 26 апрель

Япония ҳукумати Япония жанубида апрелда юз берган бир нечта зилзила оқибатларини бартараф этишга 500 миллиард иен (4,5 миллиард доллар) қўшимча бюджет тайёрлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар беради.

14 апрель куни Кюсю оролидаги Кумамато ва Оита префектураларида 6,5 магнитудали зилзила содир бўлди. Орадан икки кун ўтгач зилзила магнитудаси Рихтер шкаласи бўйича 7,3 ташкил қилди. Бугунги кунга қадар Кюсю оролида 880 та ер ости силкинишлари содир бўлди, 48 киши ҳалок бўлди, икки кишининг тақдири номаълумлигича қолмоқда.

Япония ҳукумати вайронакор зилзиладан сўнгги тиклаш ишлари учун 286,1 миллиард иен (2,5 миллиард доллар) талаб этилишини маълум қилганди. Бундан ташқари, яна 5 миллиард иен (45 миллион доллар) қишлоқ хўжалигини тиклашга сарфланади. Ушбу маълумотлар 20 апрель ҳолатига кўра тузиб чиқилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!