“Лестер” етакчиси “Манчестер Юнайтед”га қарши ўйинни ўтказиб юборади

15:31, 26 апрель

"Лестер"  клуби ҳужумчиси Жейми Варди АПЛ 36-турида "МЮ"га қарши учрашувни ўтказиб юборади

The Telegraph нашрининг хабар беришича, Англия футбол ассоциацияси Вардининг дисквалификациясини яна бир ўйинга чўзишга қарор қилди. 29 ёшли ҳужумчи “Вест Хэм”га қарши (2:2) Англия чемпионати 34-турида қизил карточка олганидан сўнг ҳакамни ҳақоратомуз сўзлар билан чақирган эди. 

Шунингдек, Варди 10 минг фунт стерлинг миқдорида жарима тўлаши керак бўлади. Агар “Лестер” “МЮ”га қарши ўйинда ғалаба қозонса, Англия чемпионига айланади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!