Facebook`нинг биз билмаган имкониятлари борлигини биласизми?

15:44, 26 апрель

Ҳозир кўпчилик Facebook ижтимоий тармоғидан фойдаланди. Бироқ, ҳамма ҳам ушбу тармоқда фойдаланувчилар учун виртуал ҳаётни енгиллаштирадиган жуда кўп фойдали дастурлар борлигини билмаса керак. 

ЧЎНТАКБОП МУЛОҚОТ

Фейсбук мутахассислари юқори тезликдаги интернетга чиқиш имкони бўлмаган фойдаланувчилар учун  Facebook Lite иловасини ишлаб чиқишди. Бу дластур ёрдамида сиз дўстларингиз саҳифалари, суратлари ва шахсий хроникасини кўришинигиз, дўстлик учун сўров юборишиз ва қаблу қилишингиз мумкин. 

Номилдан кўриниб турибдики, ушбу илова оригиналдан кўра енгилроқ версияда ишланган бўлиб, ундан мукаммал дизайн ва интерфейси билан фарқ қилади. Барча тугмалар, қўшилмалар, матн шрифтлари ва рамкалари анча соддалаштирилган, Ушбу иловадан фойдаланиш учун юқори тезликдаги интернетнинг кераги йўқ. Мазкур дастур тармоқ трафигини тежашда ҳам катта ўрин тутади. 

ҚИЗИҚИШ БЎЙИЧА ГУРУҲЛАР

Фейсбук фойдаланувчилари учун ҳар хил мавзудаги гуруҳларга кириш имкони мавжуд. Бу гуруҳларда сиз ўзингиз қизиққан мавзуда баҳслашишингиз, эълонлар билан танишишингиз, янги ҳамкасб ва дўстлар орттиришингиз мумкин. Масалан, мамлакатимиз миқёсида очилган  «Туристы.уз»,  «Работа в Узбекистане» сингари гуруҳларда сиз ўзингизни қизиқтирган мавзуларда маълумотлар олишингиз, янгиликлар билан танишишингиз мумкин. Гоҳида сизга манзур бўлган постни бир ёки икки соатдан кейин тармоқдан тополмай қоласиз.  Бунда сизга Groups иловаси ёрдлам беради. Бу дастур ёрдламида сиз ўзингиз аъзо бўлган гуруҳлар рўйхатига тушасиз. Бу ерда ушбу гуруҳлардаги ҳар бир янгилик акс этади. Бу сизнинг вақтингиз ва интернет трафигингизни тежайди. 

ТЕЗКОР ФОТОСУРАТЛАР

Фейсбукда медиафайллар, асосан фотосуратларни очиш учун анча вақт кетиши мумкин. Одатда фойдаланувчилар ўз ҳаётидаги янгилик ва фотосуратларни тезроқ бошқалар билан баҳам кўргиси келади. 

Бунинг учун тармоқнинг асосий саҳифасидан керакли “вкладка”ни топиб, юклаш лозим бўлган фотосуратни белгилаш керак. Бунда эса сизга Moments иловаси ёрдам беради. У автоматик тарзда фотосуратдан нусха кўчириб, асосий экранга чиқаради. Сиз мазкур дастурни очишингиз билан  оилнган тасвир ФБ саҳифангизга кўчади. 

ТУЙҒУЛАРНИ БЎЛИШИНГ

Сир эмаски, Фейсбук орқали нафақат матн ва медиахабарларни бўлишингиз, балки видеоқўнғироқларни ҳам амалга оширишингиз мумкин. Эндиликда суҳбатдошингиз билан ёзиша туриб, унга нафақат смайлик ва стикерларни, балки турли ҳис-туйғуларни акс эттирувчи мини-клипларни ҳам жўнатишингиз мумкин. Бунинг учун Sound Clip иловасини юклаб олишингиз керак. Ушбу дастур телефонингизда кўп жойни эгалламайди, лекин виртуал мулоқотни янада ранг-баранг қилишга ёрдам беради. 

ИЛОЖИ ЙЎҚ НАРСАНИНГ ЎЗИ ЙЎҚ

Фейсбукда веп-саҳифадаги видеофайлни тўғридан тўғри кўчириб олишнинг имкони йўқлиги кўпчилик фойдаланувчиларнинг ҳафсаласини пир қилиши мумкин. Чунки, ҳар гал видеороликни юклаб олиш учун бир мунча трафик талаб этилади. Қолаверса, ҳар доим интернет тезлиги бир хил бўлавермайди. Бироқ дастурчилар бунинг ҳам йўлини топишган.  «Play Market» виртуал дўконидан сиз бундай дастурларнинг бир қанчасини топа оласиз.  

Эслатма: Бундай иловалар андроид қурилмалар ёрдамида  “Play Market”дан бепул юклаб олинади. Ишнинг тезлиги ва барқарорлиги интернет боғланишнинг сифати, мобил қурилмангиз тури, операцион тизим версиясига ҳам боғлиқ.

Владимир ПАК тайёрлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!