38 ёшли Жасмин учинчи маротаба она бўлди

15:58, 26 апрель

38 ёшли россиялик хонанда Жасмин учинчи маротаба оналик бахтига муяссар бўлди! Жасмин ўғил фарзандли бўлди, уни қайнотасининг шарафига Мирон деб атади. Она-бола ўзини яхши ҳис қилмоқда, деб хабар берди “Сosmo.ru” нашри.

Жасминнинг Москва клиникаларидан бирида кўзи ёриди. Чақалоқнинг оғирлиги 3350 грамм, бўйи эса 54 сантиметрдир.

“Мана тўққиз ой кутган Мирон исмли мўъжизани қўлимга олдим! Ўзи кичкина бўлса ҳам менга катта бахт келтирган кичкинтойимни завқ билан томоша қилдим! Шу вақт мобайнида мени қўллаб-қувватлаган барча мухлисларимга катта миннатдорчилик билдираман!”– деди Жасмин “Старт Хит” нашрига берган интервьюсида.

Жасмин турмуш ўртоғи Илан Шор билан 3 ёшли Маргаритани ва Жасминнинг биринчи турмушидан туғилган 18 ёшли Михаилни тарбиялашмоқда. Жасминнинг ҳомиладорлиги оғир кечган, у бош оғриғидан ва қувватсизликдан қийналган, ўта асабий бўлиб қолган. 

“Илгарилари ҳомиладор аёлларнинг инжиқликлари ҳақида эшитиб ҳайрон бўлар эдим, чунки аввалги икки фарзандимда ҳеч қандай қийинчилик сезмаган эдим. Бу фарзандимни дунёга келтиришда ҳақиқий ҳомиладорлик қандай бўлишини ҳис қилдим”, дейди Жасмин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!