Америкадаги оилада 100 йил деганда қиз фарзанд дунёга келди

16:13, 26 апрель

Американинг Айдахо штати Андердаль шаҳрида яшовчи оилада 1914 йилдан бери биринчи марта қиз фарзанд дунёга келди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

1914 йилдан бери бу оилада фақат ўғил болалар туғилаётган эди.

12 апрелда туғилган Аурелия Мари Эннон исмли қизалоқ тўрт авлод алмашинувидаги биринчи қиз фарзанд ҳисобланади.

Қизчанинг отаси Скотт Андердалнинг айтишича, у бобосига жудаям ўхшайди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!