Дарвозабоннинг сўнгги дақиқадаги голи жамоасини мағлубиятдан сақлади(Видео)

16:18, 26 апрель

Польша чемпионати доирасида “Висла” ва “Нецечи” клублари ўртасида баҳс ўтказилди. 

Учрашувнинг 90-дақиқасида ҳисоб 1:1 кўринишида эди. 91 дақиқада “Висла” ярим ҳимоячиси Дональд Гуррье гол урди ва ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 2 дақиқа ўтиб “Нецечи” посбони Себастьян Новак бурчакдан етказиб берилган тўпни дарвозага аниқ йўллаб, жамоасига дуранг тақдим этди.

Қуйида дарвозабоннинг голини томоша қилишингиз мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!