Буюк Британияда ит эгасини топиш учун 400 км йўл босди

17:13, 26 апрель

Буюк Британияда Перо лақабли ит эгасининг ёнига қайтиш учун 380 километрдан ортиқ йўл босди. У Ливерпуль яқинида жойлашган Пенрик-кок шаҳридан Кокермут шаҳри томон йўлга чиққан, деб хабар беради “Lenta.ru” нашри.   

Итнинг эгаси Алан Жеймс исмли фермер Перони бошқа шаҳардан сотиб олган ер-мулкини қўриқлаш учун ташлаб келган. Аммо ит у ерда қолишни истамай, орадан 12 кун ўтгач, уйга қайтиб келган. 54 ёшли фермер Жеймснинг маълумот беришича, бундай подачи итлар оиласига мансуб кучуклар куну-тун давомида тўхтовсиз, чарчамай йўл босиш хусусиятига эга. Аммо Перо қандай қилиб, йўлни топиб келгани улар учун ҳамон қоронғи.

Фермернинг рафиқаси Шэн, йўлда учраган бирор раҳмдил одам итнинг қорнини тўйдирмаганда бунча йўлни босиб ўтолмаган бўларди, деб ҳисоблайди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!