Ҳилол Насимов “Ўзбекфильм” директори этиб тайинланди

09:54, 27 апрель

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, постановкачи-режиссёр Насимов Ҳилол Тўлқинович “Ўзбекфильм” акциядорлик жамияти директори этиб тайинланди. Бу ҳақда “Ўзбеккино” миллий агентлиги расмий сайти хабар бермоқда.   

Ҳилол Насимов “Алданган аёл”, “Тубанлик”, “Одноклассники”, “Гумроҳлар”, ва “Ажал жодуси” каби тарбиявий аҳамиятга молик фильмларни суратга олган.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 15 октябридан Комилжон Шамсиддинов “Ўзбекфильм” директори вазифасини вақтинча бажарувчи бўлиб ишлаб келаётганди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 18:42, 29 апрель
Совчи, касалхона, юрак уришини тухтаб яна уриб кетиши, фильмлардаги хар бир янги эпизодларнинг "Ассалому алайкум" билан бошланиши, нуткнинг саёзлиги, шевалар, нунок ва фантазияси ута жун, зурма-зураки режиссерлардан кутилиш вакти келди шекилли. Узбек томошабинини, айникса ёшларнинг дидини утмаслаштираётган, кино санъатини масхарабозликка айланиб кетишини олдини олишда Х.Насимовга омад ёр булсин.
Гость 18:35, 29 апрель
Узбек фильмларида ичида факат Х.Насимовнинг фильмлари куришга ярайди.
Гость 14:00, 27 апрель
ЖУДАЯМ ЁКИМЛИ ЯНГИЛИК, ВА НИХОЯТ ХАКИКИЙ УЗБЕК ФИЛЬМЛАРИ ЯРАТИЛАДИГАН ВАКТ КЕЛДИ НАЗАРИМДА, ХУРМАТЛИ ХИЛОЛ НАСИМОВГА СИХАТ САЛОМАТЛИК, КУЧ КУВВАТ, САВИЯСИЗ АКТИРСА АКТЁР ВА РЕЖИССЁРЛАР БИЛАН КУРАШИШГА САБР ТОКАТ ВА МАТОНАТ ТИЛАБ ЯНГИ ЗУР ЯЪНИ ХИЛОЛ НАСИМОВЧАСИГА ЯРАТИЛГАН ФИЛЬМЛАР КУТИБ КОЛАМИЗ!!!