Ажримдан сўнг прописка бекор қилинади

09:57, 27 апрель

«Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги қонунига мувофиқ энди Тошкент шаҳрида ёки вилоятида пропискадан ўтгандан сўнг бир йил давомида ажрим қайд этилса, эр ёки хотин доимий пропискадан маҳрум бўлади.

Тегишли ўзгартириш 25 апрель куни Ўзбекистон Президенти томонидан имзоланган ва 26 апрель куни кучга кирган қонунда кўзда тутилган, деб ёзади Norma.uz.

Мазкур пункт, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турмуш ўртоғи доимий рўйҳатдан ўтган жойида бир йил бирга яшагандан сўнг доимий прописка олишни кўзда тутади. 

Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, доимий рўйхатга тургандан сўнг бир йил давомида ажрим қайд этилса, доимий прописка ўз кучини йўқотади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!